11 Май 2023
665
“Oqtosh-Chorvoq Mountain”: 1-босқич ғолиблари аниқ
Маълум қилганимиздек, кеча Тошкентда велошоссе бўйича “Oqtosh-Chorvoq Mountain” кўпкунлик велопойгасига старт берилди. 1-босқичда спортчилар спринтерлик маҳоратларини кўрсатиб, 9.5 кмга шахсий вақт бўйича беллашишди. Қувонарлиси, ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасидаги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари олтин медалга сазовор бўлишди.
Эркаклар, 9.5 км:
1. Улуғбек Саидов (Ўзбекистон) - 20:27
2. Антон Кузмин (Қозоғистон) - 23.06
3. Бегзод Раҳимбоев (Ўзбекистон) - 23.23
Аёллар:
1. Ольга Забелинская (Ўзбекистон) - 26.59
2. Янина Кускова (Ўзбекистон) - 27.54
3. Рината Султанова (Қозоғистон) - 29.22