Ру En O'z
11 Май 2023 1122

Бугун Матниязова ва Назаровага мухлислик қиламиз

Бугун Қатарда дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили татамига чиқади. Қизларимиздан Гулноза Матниязова ҳамда Шоҳиста Назарова -70 кг вазн тоифасида кечадиган беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Дзюдочиларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-70 кг: Гулноза Матниязова – Элвисмар Родригес (Венесуэла)
-70 кг: Шоҳиста Назарова – Хадижа Сонко (Сенегал)

Text to speech