Ру En O'z
10 Май 2023 944

Ольга Забелинскаяни табриклаймиз!

Бугун велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ольга Сергеевна Забелинская 1980 йил 10 май куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида таваллуд топган. Велошоссе бўйича Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори. Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Ольга Сергеевна Осиё чемпионатларининг 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган. Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси. Ўтган йили Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида 3 та олтин медалга сазовор бўлган. Ушбу натижалари эвазига “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ольга Забелинскаяни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech