Ру En O'z
10 Май 2023 972

Янгибозорда замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Тошкент вилоятидаги Янгибозор шаҳарчасида жойлашган спорт мактабида замонавий бешкурашнинг бир қатор турлари бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақа давомида спортчилар иккикураш, учкураш ва тўрткураш бўйича ўзаро баҳс олиб боришди.

Қизиқарли ўтган беллашувларда юртимизнинг турли вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик йўлида ўз маҳоратларини намойиш этишди. Баҳслар давомида мураббийлар штаби терма жамоага номзод бир қатор иқтидорли ёшларни саралаб олдилар.

Чемпионат якунида ўтган тақдирлаш маросимида Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбай Атемов, Баҳромжон Газиев бошчилигидаги Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси мутасаддилари иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғаларини тақдим қилишди.

Text to speech