Ру En O'z
10 Май 2023 908

Тошкентда велоспорт бўйича халқаро мусобақа бошланди

Тошкент шаҳри ва вилоятида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича халқаро мусобақа старт олмоқда. 10-14 май кунлари бўлиб ўтадиган “OQTOSH-CHORVOQ MOUNTAIN” кўп кунлик турнирида Ўзбекистон, Греция, Озарбайжон, Филиппин, Қозоғистон, Таиланд, Қувайт каби давлатлардан 120 нафар спортчи иштирок этади.

Яна бир аҳамиятли томони, мусобақа Халқаро велоспортчилар иттифоқининг тақвимидан ўрин олган бўлиб, атлетлар у орқали Париж-2024 Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини жамғаришлари мумкин. Регламентга кўра, бугун пойгачилар 9.5 км масофада шахсий вақт бўйича баҳс олиб боришади.

Text to speech