10 Май 2023
1214
Бугун Мусо Собиров татамига чиқади
Қатарда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг бир нафар вакили татамига чиқади. Ушбу кун беллашувларида -81 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Мусо Собиров юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ҳамюртимиз дастлабки босқичда испаниялик Хосе Мендиолага қарши баҳс олиб боради. Агар ушбу рақиб тўсиғидан ўтса, уни иккинчи даврада венгриялик Аттила Унгвари кутиб турибди.
-81 кг: Мусо Собиров – Хосе Мендиола (Испания)