Кун давомида спортчиларимиз иштирок этадиган мусобақалар билан танишинг
Айни кунларда спортчиларимиз дунёнинг турли чеккаларида Олимпия ўйинларига тўғридан тўғри йўлланма ёки рейтинг очколарини берувчи турли мусобақаларда иштирок этишмоқда. Бугун кун давомида байдарка ва каноэчиларимиз Таиландда, дзюдочиларимиз Россияда, эркин курашчиларимиз эса Болгарияда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Қозон шаҳрида ўтаётган “Катта дубулға” мусобақаси рейтинг очколарини тақдим қилса, Паттайя ва Софияда атлетларимиз Токио-2020 лицензиялари учун баҳс олиб борадилар. Академик эшкак эшувчиларимиз эса Токиода квалификацион мусобақанинг саралаш баҳсларини ўтказиб олишди. Вакилларимизнинг олдинда турган иштироки ҳақида маълумотлар:
Байдарка:
К1, 200 метр: Екатерина Шубина (ярим финал 10:10, финал 13:00)
К1, 200 метр: Денис Онуфриев (ярим финал 10:15, финал 13:10)
К1, 1000 метр: Шаҳриёр Маҳкамов (ярим финал 10:30, финал 13:40)
Каноэ:
С1, 200 метр: Гулбаҳор Файзиева (финал 13:20)
С1, 1000 метр: Бекзод Умаралиев (финал 13:50)
Дзюдо:
-73 кг: Жалолиддин Бойназаров – Сомон Маҳмадбеков (Тожикистон)
-81 кг: Ғиёсжон Бобоев – Саги Муки (Исроил)
-81 кг: Суҳроб Турсунов – Антонио Эспасито (Италия)
-70 кг: Гулноза Матниязова – Алисе Белланди (Италия)
Беллашувлар 12:50 дан бошланади
Эркин кураш:
-65 кг: Ильяс Бекбулатов – Жунсик Юн (Жанубий Корея)
-125 кг: Дилмуҳаммад Нурмуҳамедов – Парам Сингх (Австралия)
Беллашувлар 12:00 дан бошланади.
Барча мусобақалар Тошкент вақти билан кўрсатилган.