Ру En O'z
9 Май 2023 986

Чавандозлар Федерация Кубоги соврини учун баҳс олиб боришди

"Universal Horses Stable" от спорти клубида конкур бўйича Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти Федерацияси Кубоги бўлиб ўтди. Муросасиз баҳсларда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган чавандозлардан ташқари Россия, Беларусь ва Қозоғистондан келган спортчилар ҳам рақобат олиб боришди. Баҳслар 3 йўналишда ўтиб, унда мухлислар болалар, 5-6 ёшли отлар ҳамда 7 ва ундан катта ёшли тулпорлар ўртасидаги беллашувларга гувоҳ бўлдилар. Якунда ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Болалар, 110 см тўсиқ баландлиги:
1. Мусожон Тоҳиржонов, “Pegas Omskiy” лақабли от (Ўзбекистон)
2. Давронбек Фирдавсбеков, “Bakarboni” (Ўзбекистон)
3. Асилбек Бетимқулов, “Rizota” (Ўзбекистон)

5-6 ёшли отлар, 120 см:
1. Темур Азизов, “Sapfir de bettingkort-18” (Ўзбекистон)
2. Дайана Онаева, “Gvendulayn” (Қозоғистон)
3. Алишер Эркинов, ”Etos-17” (Ўзбекистон)

7 ва ундан катта ёшли отлар, 140 см:
1. Аъзам Толиббоев, “Klass Iks” (Ўзбекистон)
2. Сергей Антонович, “Kuasar” (Беларусь)
3. Ксения Хайрулина, “Aragorn” (Россия)

Text to speech