9 Май 2023
974
Азиз юртдошлар!
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси 9 май - Хотира ва қадрлаш куни билан юртимиз фахрийлари, фидойиларини қутлайди.
Ўзбек халқининг осойишталиги йўлида жонини фидо қилган, шу билан биргаликда, узоқ йиллар спортимиз равнақи учун хизмат қилган ва ҳаётини бу йўлда бахшида этиб, турли йилларда бу кўҳна дунёни тарк этган аждодларимизни ҳеч қачон унутмаймиз. Уларнинг руҳи қалбимизда мангу яшайди.