Ру En O'z
7 Май 2023 1313

Дилшодбек Баратов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди!

Қатарда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси ўз ҳисобига кумуш медални ёзиб қўймоқда. Ҳамюртимиз Дилшодбек Баратов -60 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.

Қизиқарли кечган финал беллашувида испаниялик Франсиско Гарригос олтин медалга эга чиқди. Бу Баратов учун жаҳон чемпионатларидаги илк медаль ҳисобланади. Ушбу натижа эвазига спортчимиз дунё ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун ўз ҳисобига 1400 очко қўшиб қўймоқда.

Text to speech