Ру En O'z
7 Май 2023 1104

Адҳамжон Эргашев Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Жанубий Кореяда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар. Эркаклар ўртасида -67 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган спортчимиз Адҳамжон Эргашев кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Даст кўтариш машқидаги 138 кг ушбу дастурда шоҳсупага кўталириш учун камлик қилди. Адҳамжон силтаб кўтариш машқида 174 кг натижа билан кумуш медалга эга чиққан бўлса, умумий ҳисобдаги 312 кг бронза медалини келтирди.

Шу вазн тоифада қатнашган яна бир ёш ва умидли спортчимиз Рўзметов Диёрбек 284 (127+157) кг натижа билан мусобақанинг 7-поғонасидан жой олди.

Text to speech