Ру En O'z
5 Май 2021 2128

Умидимиз эртанги баҳслардан

Таиланднинг Паттайя шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё қитъаси учун Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақанинг биринчи кун ортда қолди. Унда ҳамюртларимиз 3 йўналишда лицензиялар учун баҳс олиб боришди.

Афсуски, бугунги беллашувлар жамоамиз учун муваффақиятсиз якунланди. Каноэчиларимиз Владлен Денисов ва Герасим Кочнев жуфтлиги 1000 метрга кечган баҳсда марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтишди. Худди шу масофада кураш олиб борган каноэчиларимиз жуфтлиги Шоҳруҳбек Аъзамов ва Жавоҳир Нурматов, 500 метр масофага кечган баҳсда Арина Танатмишева (каноэ) тўртинчи бўлиб маррага келдилар. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада фақат биринчи ўрин эгаларигина Олимпиада йўлланмаларига сазовор бўлишади.

Токио шаҳрида ўтиши керак бўлган академик эшкак эшиш бўйича лицензион мусобақанинг илк куни ноқулай об-ҳаво сабаб 1 кунга сурилди. Эртанги беллашувларда спортчиларимизга омад тилаб қоламиз. Унда қуйидаги вакилларимиз баҳс олиб боришади:

Байдарка:
Шаҳриёр Маҳкамов (К1, 1000 метр)
Екатерина Шубина (К1, 200 метр)
Денис Онуфриев (К1, 200 метр)

Каноэ:
Бекзод Умаралиев (С1, 1000 метр)
Гулбаҳор Файзиева (С1, 200 метр)

Академик эшкак эшиш. Токио (Япония):
М1х 2000 метр: Меҳрож Маматқулов
W1х 2000 метр: Малика Тагматова
LM2х 2000 метр: Шаҳбоз Холмирзаев ва Собир Сафоролиев
LW2х 2000 метр: Луиза Исмоилова ва Омадой Отақўзиева

Text to speech