Ру En O'z
6 Май 2023 980

Жамила Панфилова Осиё чемпионатида иккита бронза медалини қўлга киритди

Оғир атлетика бўйича Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк медалларини қўлга киритди. Аёллар ўртасида ўтган -55 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Жамила Панфилова иккита бронза медалига сазовор бўлди.

Ҳамюртимизнинг даст кўтаришда қайд этган 86 кг, силтаб кўтаришдаги 105 кг натижаси унга ҳар икки йўналишда шоҳсупага кўтарилишини таъминлади. Афсуски, спортчимиз икки кураш бўйича тўртинчи ўринни эгаллади. Мазкур вазн тоифасида қатнашган яна бир атлетимиз Нигора Абдуллаева эса мусобақани тўққизинчи поғонада якунлади.

-55 кг:
1. Гуан Чэнь (Хитой Таипейи) – 204 (90+114) кг
2. Сорохаимбам (Ҳиндистон) – 194 (83+111) кг
3. Во Ти Нху (Вьетнам) – 192 (88+104) кг
4. Жамина Панфилова (Ўзбекистон) – 191 (86+105) кг ...
9. Нигора Абдуллаева (Ўзбекистон) – 167 (77+90) кг.

Text to speech