Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокларини бошлашди
Жанубий Кореянинг Жинжу шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Париж-2024 Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини бошлади.
Вакилларимиз орасидан биринчи бўлиб -55 кг вазн тоифасидаги Оғабек Нафасов супага чиқди. Юртдошимиз даст кўтаришда 111 кг, силтаб кўтаришда 127 кг ва икки курашда 238 кг натижа қайд этиб, мусобақани олтинчи ўринда якунлади. Қолган ҳамюртларимизнинг чиқиши қуйидаги кунларга белгиланган:
6 май:
-55 кг: Нигора Абдуллаева ва Жамила Панфилова (А гуруҳи, 11:00)
7 май:
-67 кг: Диёр Рўзметов ва Адҳамжон Эргашев (А гуруҳи, 11:00)
8 май:
-73 кг: Достон Ёқубов (А гуруҳи, 14:00)
11 май:
-87 кг: Ригина Адашбоева (А гуруҳи, 11:00)
-96 кг: Суннатилла Ўсаров ва Ҳожиакбар Олимов (А гуруҳи, 14:00)
12 май:
-109 кг: Руслан Нурудинов ва Қурбонмурод Намозов (А гуруҳи, 14:00)
13 май:
+87 кг: Турсуной Жабборова (А гуруҳи, 09:00)
+109 кг: Акбар Жўраев ва Рустам Жангабаев (А гуруҳи, 10:00)