Ру En O'z
5 Май 2023 899

Учкурашчимиз Польшадаги турнирда қатнашмоқда

От спортининг учкураш йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасурбек Хотамбеков Польшанинг Сопот шаҳрида ташкил этилаётган нуфузли халқаро мусобақада иштирок этмоқда. 7 майга қадар давом этадиган турнирда 13 мамлакатдан 80 нафар чавандоз ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Хотамбековга беллашувларда «Виола» лақабли тулпори ҳамроҳлик қилади. Ҳамюртимиз оти билан карантин текширувларидан муваффақиятли ўтди. Энди улар манеждаги юриш, кросс ва конкур дастурларини ўз ичига олган баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Text to speech