Ру En O'z
5 Май 2023 1105

Кристиан Шнайдер спорт шифокорларининг фаолияти билан танишди

Айни кунларда Германия Олимпия спорт конфедерацияси қошидаги тиббий экспертлар қўмитаси раҳбари Кристиан Шнайдер юртимизда бўлиб тургани ҳақида маълум қилган эдик. Мутахассис ташрифи давомида мамлакатимиздаги федерация ва ассоциацияларидаги спорт шифокорлари билан учрашиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Қўмита раисининг ўринбосари Шерзод Ташматов, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Камол Сирожитдинов ҳам иштирок этишди.

Аввал хабар берганимиздек, германиялик мутахассис “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ва Параосиё ўйинларига спорт тиббиёти йўналишида тайёргарлик кўриш бўйича жалб этилган. Унинг дастуридан мамлакатимиздаги ушбу йўналишнинг ҳолатини ўрганиш, спорт шифокорлари билан учрашиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш ҳам ўрин олган эди.

Суҳбат давомида спортчиларимизни қитъа ва жаҳон чемпионати, Осиё ва Олимпия ўйинлари каби йирик комплекс мусобақаларга тайёрлашда спорт тиббиёти йўналишининг қанчалик муҳимлиги, соҳадаги замонавий ёндашувлар бўйича сўз борди. Тажрибали эксперт шифокорларимизнинг фаолиятига юқори баҳо бериб, ҳамкорликнинг дастлабки қадамлари бўйича режаларни белгилаб олди.

Text to speech