Самарқандда ўтадиган нуфузли триатлон мусобақасига тайёргарлик жараёнлари кўриб чиқилди
Жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Самарқандда “2023 Asia Thriatlon Cup Samarkand” турнири бўлиб ўтади. Бугун Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида ушбу халқаро мусобақага кўрилаётган тайёргарлик жараёнлари юзасидан ташкилий қўмита йиғлиши ўтказилди.
Йиғилишни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди. Унда халқаро мусобақага тайёргарлик жараёнлари, хорижий спортчилар ва меҳмонларни кутиб олиш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш шу билан бирга, мусобақани ўтказиш вақтида маҳаллий аҳоли дуч келиши мумкин бўлган ноқулайликларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур масалалар юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари ўз таклифларини баён қилдилар. Мусобақани юқори савияда ва кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича ташкилотларга қўшимча тавсиялар берилди.