Сузиш бўйича семинарда мураббийларимиз замонавий методикаларни ўрганишди
Бутунжаҳон сузиш федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Learn to Swim Program” дастури ўз ниҳоясига етди. Бир неча кун давом этган ушбу ўқув курсида Республикамизда ёш сузувчиларга ушбу спорт сирларини ўргатаётган мураббийлар билимларини янада бойитишди.
Бугун ушбу семинарда муваффақиятли қатнашган мураббийларга сертификатлар топширилди. Тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Дурдона Раҳимова ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этди. Семинарларни америкалик таниқли эксперт Генадиус Соколовас ўтказди. Унда маҳаллий мураббийлар ёшларни ўргатишга оид сўнгги, замонавий методикалар асосида билимларини бойитишга муваффақ бўлишди.
Расмийлар мураббийларни ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаганликлари билан қутлаб, унда олган билимлари янги чемпионларни кашф қилишда ас қотишини таъкидлашди. Қайд этиш жоиз, бу америкалик эксперт иштирокидаги семинарнинг биринчи босқичи эди. Режага кўра, келгуси тадбирда каттароқ ёш тоифасидаги сузувчиларнинг тренерлари ўқитилади. Келгуси семинар 5-12 май кунларига мўлжалланган.