Ру En O'z
4 Май 2023 895

Мерганларимиз Осиё кубогида бронза медаллари учун баҳс олиб боришади

Шу кунларда Тошкентда камондан отиш бўйича Осиё кубогининг иккинчи босқичи ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Айни пайтга келиб, барча йўналишларда медаллар учун кураш олиб борадиган спортчилар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, мусобақада иштирок этаётган ҳамюртларимиз 4 йўналишда бронза медали учун майдонга чиқадиган бўлишди. Ярим финалда имкониятни бой берган Ўзбекистон эркаклар, аёллар ва микст жамоаси, шунингдек, яккалик беллашувида Зиёдахон Абдусатторова 5 май кунига белгиланган дастурда шоҳсупага кўтарилиш учун ўз омадини синаб кўришади.

Бронза медали учун:
Аёллар: Ўзбекистон – Грузия
Эркаклар: Ўзбекистон – Қозоғистон
Микст: Ўзбекистон - Хитой
Яккалик: Зиёдахон Абдусатторова – Циаолейи Янь (Хитой)

Text to speech