4 Май 2023
954
Бугун 4 нафар ҳамяртимиз жанг қилади
Бугун бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар аъзоси рингга кўтарилади. Улар орасида Олимпиада чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов, Баҳодир Жалолов каби номларнинг борлиги бугунги беллашувларга бўлган қизиқишни янада оширади. Жуфтликлар билан танишинг:
-63.5 кг: Руслан Абдуллаев - Ойер Ибаррече (Испания) (14:55 дан сўнг, Б ринг)
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Рабин Тапа (Непал) (18:00, А ринг)
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Альберто Хименес (Мексика) (18:55 дан сўнг, А ринг)
+92 кг: Баҳодир Жалолов - Данис Латипов (Баҳрайн) (20:10 дан сўнг, А ринг).