Ру En O'z
2 Апрель 2023 1084

Март ойида терма жамоаларимизнинг Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлиги учун сарфланган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги "2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида"ги ПҚ-5281 сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциация)лар томонидан Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

2022 йил март ойида Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган 20 та спорт федерация ва уюшмалар берган талабномалари асосида ажратилган маблағлардан маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун 24 144 463 459,7  сўм миқдорида молиялаштирилди.

Шу билан бирга, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва уюшмаларнинг устав харажатлари, миллий терма жамоа спортчилари учун анжом ва махсус экипировкалар хариди, уларнинг тиббий-биологик таъминоти билан боғлиқ харажатлар Ғазначиликнинг тегишли тизими орқали тўғридан-тўғри молиялаштирилмоқда.

Март

Text to speech