Ру En O'z
4 Май 2023 916

Чавандозларимиз Италиядаги халқаро мусобақада иштирокларини бошлашмоқда

От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Абдураҳмон Абдуллаев ҳамда Феруз Абдуллаевлар Италиянинг Монтефалько шаҳрида ташкил этилаётган нуфузли турнирда қатнашишади. 7 майга қадар давом этадиган мусобақада спортчилар 130 – 150 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишларида ўзаро баҳс олиб боришади.

Абдураҳмон Абдуллаев мусобақада “Callabone”, “Go Four ITB”, Феруз Абдуллаев эса “Quintair” ва “Conlouda” лақабли тулпорларда қатнашиши белгилаб қўйилган. Бўлажак беллашувларда юртдошларимизга омад тилаймиз.

Text to speech