2 Май 2023
1007
Кунни юқори нотада якунладик
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидаги иштирокини якунлади. -80 кг вазн тоифасида дунё биринчилигида илк бор рингга кўтарилган Жасурбек Йўлдошев дебютини муваффақиятли ўтказди. Шу тариқа, ҳамюртимиз жазоирлик Йоунес Немоучни мусобақадан чиқариб юборди.