2 Май 2023
1048
Бугун уч нафар боксчимиз жанг қилади
Бугун Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи кун беллашувларига гувоҳ бўламиз. Ушбу кун дастурида Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар вакили саралаш босқичи доирасида рингга кўтарилади. Ҳамюртларимиз ва уларнинг рақиблари ҳақида батафсил:
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев – Мануэл Фебус (Пуэрто-Рико) (13:55 дан сўнг)
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев – Эркин Адилбек Уулу (Қирғизистон) (15:40 дан сўнг)
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев – Йоунес Немоучи (Жазоир) (21:00 дан сўнг)
Жангларнинг бошланиш вақти тахминан кўрсатилган.