Ру En O'z
2 Май 2023 993

Гўзал Хуббиевани табриклаймиз!

Бугун енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Гўзал таваллуд айёмини нишонламоқда.

Гўзал Хуббиева 1976 йил 2 май куни Тошкентда таваллуд топган. Спортчилик фаолиятида спринтерлик йўналишларида (100 ва 200 метр) иштирок этиб, Сидней-2000, Афина-2004, Пекин-2008 ва Лондон-2012 Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Хуббиева Доха-2006 Осиё ўйинларида 1 тадан олтин ва кумуш, Гуанчжоу-2010 да эса 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган. Спринтеримиз ҳисобида Осиё чемпионатларининг ҳам олтин ва кумуш медаллари мавжуд. Кўрсатган натижалари эвазига “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Гўзал Хуббиевани бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга сиҳат-саломатлик ва омад тилаб қолади.

Text to speech