1 Май 2023
1196
Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида тенгсиз!
Мисрнинг Қоҳира шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг 4-босқич беллашувлари ниҳоясига етди. Ушбу босқич баҳсларидан сўнг ҳар бир йўналиш бўйича мавсумнинг энг яхшилари эълон қилинди. Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида энг яхши спортчи деб тан олинди.
Чусовитина бундан аввал Котбус ва Доҳа босқичларида бронза, Бокуда эса кумуш медални қўлга киритган эди. Спортчимиз гарчи Қоҳирада совриндорлар сафидан жой ололмаган бўлса ҳам, финал йўлланмасини қўлга киритди. Якунда барча босқичлардаги натижалар йиғиндиси Чусовитинани таяниб сакраш дастурининг қироличаси эканини яна бир бор исботлади.