Ру En O'z
1 Май 2023 1217

Тошкентда камондан отиш бўйича Осиё кубоги бошланди

Бугун пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида камондан отиш бўйича Осиё кубогининг 2-босқичи бошланди. Қайд этиш жоиз, мазкур тоифадаги мусобақа мамлакатимизда илк бор ташкил этилмоқда. Унда қитъамизнинг 13 давлатидан 100 нафар спортчи ғолиблик учун курашишади.

Регламентга бугун, мусобақада саралаш баҳслари ўтказилади. Беллашувларда юртимиз шарафини 8 нафар мерганимиз ҳимоя қилишмоқда. Мусобақа 5 майга қадар давом этади.

Text to speech