1 Май 2023
1095
Бугун Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланади
Барча бокс мухлислари интиқиб кутган мусобақага етиб келдик. Бугундан пойтахтимизда дунёнинг энг кучли чарм қўлқоп усталари чемпионлик учун муросасиз баҳсларга киришадилар.
Мусобақани ҳамюртларимиздан -60 кг вазн тоифасидаги Мужибилло Турсунов бошлаб беради. Юртдошимиз тахминан 19:30 дан сўнг бошланадиган жангда непаллик Синг Вариндерга қарши рингга кўтарилади.
Чемпионат давомида барча боксчиларимизга омад тилаймиз!