Ру En O'z
29 Апрель 2023 1242

Игорь Шквиринга МОҚнинг анъанавий эсдалик медали топширилди

Бугун ўзбек футболининг таниқли вакили, Осиё ўйинлари ғолиби Игорь Шквирин 60 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан, Ўзбекистон футбол ассоциациясида Игорь Анатольевични юбилей айём билан қутлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда Баҳодир Махситов бошчилигидаги спорт фахрийлари кенгаши, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Тадбирда сўз олган Баҳодир Махситович Игорь Шквиринни юртимиз футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдириб, унга МОҚнинг анъанавий эсдалик медалини тақдим қилди. Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Футбол фахрийлари кенгаши, Профессионал футбол лигаси каби ташкилотлар ҳам кун қаҳрамонига ўз совғаларини топширишди. Тадбир давомида Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов, Миржалол Қосимов, Юрий Саркисян сингари ўзбек футболининг том маънодаги юлдузлари ҳам Игорь Шквиринни қутлашди.

Ўз навбатида, Игорь Анатольевич кўрсатилган бундай ҳурмат ва эҳтиромдан мамнун эканини, келгусида мураббий сифатида юртимиз футболи ривожи учун бор куч-ғайратини сафарбар қилишга тайёр эканини билдирди.

Text to speech