Ру En O'z
4 Май 2021 2547

Қиличбозлик ва сузиш бўйича терма жамоамиз вакиллари тиббий текширувдан ўтишди

Белгиланган график асосида терма жамоаларимизни коронавирусга қарши эмлаш олдидан диспансеризациядан ўтказиш текширувлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ана шундай текширувлар қиличбозлик ва сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари билан ташкил қилинди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур текширувдан сўнг қиличбозларимиз Дукентдаги йиғинга жўнаб кетишди. 36 спортчидан иборат жамоамиз 10 кун давомида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришади.

МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази вакиллари, шу жумладан, сузувчиларимизни ҳам текширувдан ўтказишди. Доимгидек тиббиёт ходимлари ташриф давомида спортчилардан ПЗР учун суртма, чуқурлаштирилган текширувлар учун қон таҳлилларини олиш билан бирга, умумий ҳолатини ҳам кўздан кечириб қайтишди.

Text to speech