28 Апрель 2023
1475
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркиби билан танишинг
Тошкент мезбонлик қиладиган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати стартига оз фурсат қолди. Терма жамоа мураббийлар штаби 1-14 май кунлари ўтадиган жангларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган боксчилар номини эълон қилди. Кутилганидек, таркибда Ҳасанбой Дўсматов, Баҳодир Жалолов каби Олимпиада чемпионларини учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб эса қуйидагича:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-54 кг: Ойбек Жўраев
-57 кг: Абдумалик Халаков
-60 кг: Мужбилло Турсунов
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-71 кг: Саиджамшид Жафаров
-75 кг: Аълохон Абдуллаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг Лазизбек Мулложонов
+92 кг: Баҳодир Жалолов