Ру En O'z
28 Апрель 2023 1168

Пойтахтимизда йигирма икки мамлакатдан ташриф буюрган конкур усталари беллашмоқда

Тошкентда от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё лигаси Миллатлар кубогининг иккинчи босқич беллашувларига старт берилди. 120 ва 140 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш бўйича тезкорликка асосланган дастурлар мусобақани очиб берди.

Бугунги беллашувларнинг энг катта дастурида “Quintus HB” тулпорида иштирок этган маҳоратли чавандозимиз Нуржан Туякбаев ғалаба қозонди. Жаҳон кубогининг финал босқичи иштирокчиси унда 78,7 сония қайд этди. Иккинчи ўрин “Champions League” тулпорида ҳаракат қилган Хуршидбек Алимжоновга насиб этган бўлса, қирғизистонлик Ринат Галимов “Turon” оти билан кучли учликдан жой олди.

Қайд этиш жоиз, мазкур мусобақада Евросиё лигасига кирувчи 11 мамлакатдан ташқари Қатар, Франция, Нидерландия, Туркия, Литва, Швейцария каби жами 22 давлатдан ташриф буюрган чавандозлар иштирок этишмоқда. Эртага бўлиб ўтадиган баҳсларда мусобақа тарихида илк бор жамоавий йўналишда ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

Text to speech