28 Апрель 2023
1447
Хитойда Кураш бўйича Осиё чемпионати бошланди
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида кураш бўйича Осиё чемпионати ва жаҳон сериясига кирувчи босқичларидан бири старт олди. Регламентга кўра, 28-29 апрель кунлари қитъа биринчилиги, 30 апрель куни эса серия турнири бўлиб ўтади.
Ҳар икки мусобақада 19 мамлакатдан 100 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Яна бир аҳамиятли томони, мазкур чемпионат жорий йил ўтадиган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари олдидан синов турнири вазифасини ҳам ўтаб беради. Бугун эркаклар ўртасида -66 кг, -81 кг, -90 кг, +100 кг, аёллар ўртасида эса -57 кг, -63 кг, -70 кг, +87 кг вазн тоифаларида ўтказилмоқда.