Ру En O'z
28 Апрель 2023 983

Чусовитина ва Арипова Қоҳирада ўтаётган Жаҳон кубоги финалига йўл олишди

Миср пойтахтида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувларига старт берилди. Биринчи кун баҳслари якунига кўра, Оксана Чусовитина таяниб сакраш, Дилдора Арипова эса турли баландликдаги брусларда машқ дастурида финал йўлланмасини қўлга киритди.

Афсуски, йигитларимиз ҳали финал йўлланмасига эга чиқишмади. Бугун саралаш босқичининг иккинчи кун баҳслари давом этади. Эслатиб ўтамиз, мазкур босқич орқали спортчилар Бельгияда ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмаси учун қимматли рейтинг очколарини жамғаришмоқда. Антверпен шаҳри мезбонлик қиладиган дунё биринчилигида эса Париж-2024 Олимпиадасининг лицензиялари ўйналади.

Text to speech