27 Апрель 2023
1125
Осиё чемпионатида учинчи медаль
Тошкентда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учинчи медалига сазовор бўлди. Қизлар ўртасида 1500 метрга югуриш дастурида стартга чиққан ҳамюртимиз Мафтуна Аҳмедова учинчи бўлиб маррага етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.
1500 метр, қизлар:
1. Хан Нгуен (Ветнам) – 4:35.15
2. Аяна Болатбеккизи (Қозоғистон) – 4:36.75
3. Мафтуна Аҳмедова (Ўзбекистон) – 4:39.57