Ру En O'z
28 Апрель 2023 987

Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Пойтахтимизда старт олган енгил атлетика бўйича U18 Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг стадионида ўтган тадбирда Осиё енгил атлетика ассоциацияси президенти Даҳлан Ал Ҳамад, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат енгил атлетика федерацияси мутасаддилари ва мусобақа меҳмонлари иштирок этишди.

Маросимда сўз олган расмийлар мамлакатимизда ушбу спорт тури сўнгги йилларда катта ўсишга эришаётгани, ёш ва иқтидорли атлетлар кашф этилаётгани, қолаверса, мусобақа юқори савияда ташкил этилаётган хусусида тўхталиб ўтишди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада Осиёнинг 40 мамлакатидан ташриф буюрган 500 нафардан зиёд спортчи баҳс олиб бормоқда. Биринчи кун якунлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари мавжуд.

Text to speech