Ру En O'z
27 Апрель 2023 1387

Енгил атлетикачиларимиз қитъа биринчилигидаги илк медалларини қўлга киритишди

Маълум қилганимиздек, бугун Тошкентда енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. Қитъамизнинг 40 та мамлакатидан ташриф буюрган атлетлар қатнашаётган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалларини қўлга киритди.

Бироз аввал якунланган қизлар ўртасидаги узунликка сакраш дастурида Шарифа Давронова, йигитлар ўртасидаги ядро улоқтириш секторида эса Абдуазим Раҳматуллоев кумуш медалларга сазовор бўлишди. Қайд этиш жоиз, Шарифа Давронова ҳали олдинда ўзининг севимли уч ҳатлаб сакраш дастурида ҳам медаллар учун кураш олиб боради. Батафсил:

Узунликка сакраш, қизлар:
1. Бинбин Ву (Хитой) – 6.41 метр
2. Шарифа Давронова (Ўзбекистон) – 6.22
3. Муҳаммед Мубассина (Ҳиндистон) – 5.90

Ядро улоқтириш, йигитлар:
1. Сихун Парк (Жанубий Корея) – 20.11 метр
2. Абдуазим Раҳматуллоев (Ўзбекистон) – 17.47
3. Абдулраҳмон Ал Қаҳтони (Қувайт) – 17.42

Text to speech