Ру En O'z
27 Апрель 2023 1028

Қиличбозларимиз учун Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи цикл бошланди

Бугун Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Гран-при мусобақаси бошланди. Қайд этиш ўринлики, ушбу старт мазкур спорт турида Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун рейтинг очколарини тақдим қилувчи биринчи турнир ҳисобланади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этмоқда.

Регламентга кўра, бугун эркаклар ўртасида гуруҳ баҳслари ва 1/64 финал босқичигача бўлган жанглар ўтказилди. Афсуски, ушбу босқичга терма жамоамиз вакилларидан ҳеч ким етиб кела олмади. Эртага қизлар ўртасидаги саралаш беллашувлари ўтказилади. Ҳамюртларимиз қуйидаги таркибда иштирок этишмоқда:

Эркаклар: Исломбек Абдазов, Муса Аймуратов, Азизбек Даулетназаров, Зуҳриддин Қодиров, Шерзод Мамутов.

Аёллар: Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Самира Шокирова, Айсулу Уснатдинова, Фернанда Эррера, Паола Плиего.

Text to speech