Ру En O'z
27 Апрель 2023 1102

Бўкалик спорт фахрийларига эҳтиром кўрсатилди

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгашининг ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Бўка туманида фахрийлар ва ёшлар билан учрашув, шунингдек, оммавий спорт тадбири бўлиб ўтди. Туман аҳолиси орасида ўзининг кўп йиллик фидойи меҳнати билан ном қозонган Жўра ота Тўрахонов хотирасига бағишлаб ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги мутасаддилари, 30 нафар спорт фахрийлари, 100 нафардан зиёд туман ёшлари иштирок этишди.

Кун аввалида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси биносининг олдида жам бўлган фахрийлар махсус автобусда Бўка тумани томон йўл олишди. Қайд этиш жоиз, сафар давомида бўкалик спорт фахрийларининг хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди, самимий суҳбат қурилди. Шунингдек, туман аҳолиси билан ҳам учрашув ўтказилди. Унда кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга бўлган фахрийларимиз бугунги даврда ёшларимиз учун яратилган кенг имконият ва шароитлардан унумли фойдаланиш бўйича қимматли маслаҳатларини беришди. Шунингдек, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар юзасидан ўтадиган Референдумда фаол қатнашиб, мамлакатимиз келажаги учун бефарқ бўлмасликка чорлашди.

Хотира турнирида Бўканинг серғайрат ёшлари футбол бўйича ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Якунда ғолиб бўлган жамоага эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech