Ру En O'z
4 Май 2021 1884

Навбат байдарка ва каноэчиларга

Слаломчилар баҳсидан сўнг Паттайя (Таиланд) шаҳри байдарка ва каноэда эшкак эшувчиларнинг лицензион мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Эртага ушбу шаҳарда қитъамизнинг маҳоратли байдарка ва каноэчилари Токио-2020 йўлланмалари учун баҳс олиб борадилар.

Мусобақада (5-7 май) айни пайтда ўз йўналишида энг кучли бўлиб турган 10 нафар атлетимиз баҳсларга киришади. Спортчиларимиз олдида турган вазифа бир мунча мураккаброқ бўлиб, ушбу йўналишларда фақат маррага биринчи бўлиб етиб келган спортчиларгина Олимпиада йўлланмаларига эга чиқишади. Мусобақада иштирок этувчи таркибимиз билан яна бир бор таништириб ўтамиз:

Байдарка:
Шаҳриёр Маҳкамов (К1, 1000 метр)
Шоҳруҳ Аъзамов ва Жавоҳир Нурматов (К2, 1000 метр)
Екатерина Шубина (К1, 200 метр)
Денис Онуфриев (К1, 200 метр)
Арина Танатмишева (К1, 500 метр)

Каноэ:
Бекзод Умаралиев (С1, 1000 метр)
Владлен Денисов ва Герасим Кочнев (С2, 1000 метр)
Гулбаҳор Файзиева (С1, 200 метр)

Text to speech