Ру En O'z
27 Апрель 2023 935

Бугун Тошкентда енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланди

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг стадионида ушбу спорт тури бўйича 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида қитъа биринчилигига старт берилди. 30 апрелга қадар давом этадиган мусобақада Осиёнинг 40 та давлатидан 500 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради. Бугун 20:00 да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Атлетлар кун давомида қуйидаги йўналишларда медаллар учун кураш олиб боришади:

12:05 – босқон улоқтириш, қизлар
16:10 – узунликка сакраш, қизлар
16:30 – ядро улоқтириш, йигитлар
17:35 – 1500 метр, қизлар
17:45 – лангарчўпга таяниб сакраш, йигитлар
17:55 – 1500 метр, йигитлар

Text to speech