Ру En O'z
25 Апрель 2023 1376

Самарқанд Осиёнинг энг кучли эшкак эшувчиларини аниқлаб беради

26-30 апрель кунлари кўҳна Самарқанд шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. U-23, U-20 ва параканоэ бўйича ташкил этилаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Ироқ, Ҳиндистон, Хитой Таипейи, Гонконг, Таиланд, Индонезия каби мамлакатлардан 400 нафар спортчи иштирок этади. Бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Осиё эшкак эшиш федерацияси, Миллий Паралимпия қўмитаси, мамлакат Rowing&Canoe федерацияси мутасаддилари иштирок этишди. Тадбирда сўз олган расмийлар мамлакатимиз томонидан мусобақага катта тайёргарлик кўрилгани, меҳмонлар учун барча шароитлар яратилгани хусусида алоҳида тўхталиб ўтишди.

Регламентга кўра, эртадан беллашувлар бошланади. Мусобақани 23 ёшлгача бўлган байдаркачиларнинг саралаш баҳслари очиб беради. Бўлажак беллашувларда ҳамюртларимизга омаб тилаймиз.

Text to speech