Ру En O'z
4 Май 2021 2673

Академик эшкак эшувчиларимизни муҳим старт кутмоқда

Эртага Олимпия ўйинларининг мезбони Токио шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё қитъаси учун йўлланма берувчи лицензион мусобақа старт олади. Унда ҳамюртларимиз ҳам Токио-2020 йўлланмалари учун кураш олиб боришади.

7 майга қадар давом этадиган мусобақада 6 нафар вакилимиз иштирок этади. Спортчиларимиз таркиби:

М1х 2000 метр: Меҳрож Маматқулов
LM2х 2000 метр: Шаҳбоз Холмирзаев ва Собир Сафоролиев
LW2х 2000 метр: Луиза Исмоилова ва Омадой Отақўзиева
W1х 2000 метр: Малика Тагматова

Регламентга кўра, мусобақанинг яккалик йўналишида 1-5 ўрин ва жуфтликда 1-3 ўрин эгалари Олимпиада йўлланмаларига эга бўлишади.

Text to speech