25 Апрель 2023
1195
Регбичиларимиз Қозоғистонда йиғин ўтказишмоқда
Айни кунларда регби-7 бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган жамоаларимиз шу кунгача «Олимп», «Сибир», «Жетису» каби клублар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди.
Қозоғистоннинг етакчи жамоаларига қарши баҳслар ҳар икки жамоамиз учун катта тажриба бўлмоқда. Хусусан, терма жамоа бош мураббийи Даниил Куликов бу орқали бир қатор тактик комбинациялар ва спортчиларнинг жисмоний ҳолатини кўздан кечириб оляпти. Йиғин 30 апрелга қадар давом этиб, яна бир нечта ўртоқлик учрашувлари ташкил этилиши кўзда тутилган.