Ру En O'z
25 Апрель 2023 992

Дзюдочиларимизнинг йиғини Самарқандга кўчди

Япония йиғинини якунлаган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарликни диёримизда давом эттирмоқда. Аҳамиятлиси, машғулотлар кўҳна Самарқанд шаҳрида ўтказиляпти. Илиас Илиадис бошчилигидаги жамоа учун бу Қатарда ўтадиган дунё биринчилигидан аввал сўнгги йиғин ҳисобланади. Машғулотлар 4 майга қадар давом этади. Шундан сўнг спортчиларимиз Дохага йўл олишади.

Text to speech