23 Апрель 2023
1169
Евросиё лигасининг иккинчи кунида кучлилар аниқланди
Пойтахтимизда конкур бўйича “World Cup Jumning Eurasia league Tashkent 2023” турнири давом этади. Мусобақанинг иккинчи кунида спортчилар 125 см ва 140 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурларида ғолиблик учун кураш олиб боришди. 60 нафар чавандоз ўртасида кечган шиддатли рақобатда ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:
5-йўналиш, 125 см тўсиқ баландлиги:
1. Саидамирхон Турғунбоев (Ўзбекистон) – “Корнерт BS” (лақабли отда)
2. Ассет Тулкунбеков (Қозоғистон) – “Палм Бич”
3. Баҳромжон Газиев (Ўзбекистон) – «Леди»
6-йўналиш, 140 см:
1. Ринат Галимов (Қирғизистон) – «Каланда»
2. Бекзод Қурбонов (Ўзбекистон) – «Маттс»
3. Аъзам Толиббоев (Ўзбекистон) – “Бозарт де руэт”
Мусобақанинг қолган дастурлари бугун ўтказилади.