Ру En O'z
22 Апрель 2023 1228

Париж-2024: тунги марафонга марҳамат

Париж-2024 Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитасидан яна бир кутилмаган қарор. Қўмита мусобақа дастуридан ўрин олган марафон ва 10 кмга югуриш баҳсларининг вақтини кечқурунга белгилади. Унга кўра, марафончилар маҳаллий вақт билан 21:00, 10 км масофада беллашадиган атлетлар эса 23:30 да Парижнинг марказий кўчалари бўйлаб стартга чиқишади.

Одатда узоқ масофаларга югуриш баҳслари эрта тонгда старт олади. Ташкилий қўмита бу орқали атлетларни кузатилиши мумкин бўлган жазирамадан сақлашни мақсад қилган. Регламентга кўра, ҳар икки дастур 2024 йилнинг 10 август кунида ўтказилади.

Text to speech