Ру En O'z
22 Апрель 2023 643

Тошкентдаги Евросиё лигасининг биринчи босқичида дастлабки ғолиблар аниқланди

Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” мажмуасида конкур бўйича Жаҳон кубоги Евросиё лигасининг биринчи босқичига старт берилди. Унда Евросиё лигасига аъзо Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон каби 11 мамлакатнинг сара чавандозлари ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

CSI1*-W таснифидаги мусобақанинг биринчи кунида спортчилар 120 ва 130 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишида ўзаро беллашишди. Аҳамиятлиси, баландлиги 120 смни ташкил этган тўсиқларни забт этишда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев ғалаба қозонди. Шунингдек, 130 смли тўсиқларда қирғизистонлик Андрей Тряпицин энг яхши натижани қайд этиб, олтин медални қўлга киритишди. Мусобақа дастуридан ўрин олган навбатдаги беллашувлар 22-23 апрель кунлари ўтказилади.

Text to speech