Ру En O'z
21 Апрель 2023 1470

Тайванда триатлон бўйича “Challenge Samarkand” кўргазмаси ўтказилди

Бутунжаҳон триатлон оиласи айни кунларда Тайванда жам бўлди. Ушбу давлатда 22-23 апрель кунлари “Challenge Taiwan” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун ушбу мамлакатга бутун дунёдан умумий ҳисобда 10 минг нафар меҳмон ташриф буюрди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон МОҚ раиси маслаҳатчиси Алишер Каримов ҳамда Ўзбекистон триатлон федерацияси бош котиби Елена Кун ҳам иштирок этишмоқда.

Ушбу хизмат сафари орқали триатлон беллашувларини ташкил этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш кўзланган. Бугун Ўзбекистон триатлон федерацияси аъзолари “Challenge Family” бренди вакиллари билан мусобақа трассаси бўйлаб барча жараённи ўрганишди. Аҳамиятлиси, турнир доирасида кўргазма нуқталари ҳам ташкил этилган бўлиб, унда жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқандда ўтадиган “Challenge Samarkand” бўлими ҳам очилди. Тадбир давомида бўлим ҳақида қизиқиш билдирган меҳмонларга юртимизнинг бой тарихи, мусобақага кўрилаётган тайёргарлик юзасидан маълумот берилди.

22-23 апрель кунлари спортчилар медаллар учун кураш олиб боришади. Баҳслар катталар ўртасида қуйидаги дастурларда бўлиб ўтади:

Узоқ масофа: 3,8 км сузиш, 180 км велопойга, 42,2 км югуриш

Ўрта масофа: 1,9 км сузиш, 90 км велопойга, 21,1 км югуриш

Олимпия масофаси: 1,5 км сузиш, 40 км велопойга, 10 км югуриш.

Text to speech