Ру En O'z
4 Май 2021 2733

Софиядаги сўнгги лицензион мусобақада курашувчи таркибимиз билан танишинг

6-9 май кунлари Болгариянинг София шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон миқёсида Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақа бўлиб ўтади. Унда терма жамоамизнинг бир қатор вакиллари ҳам Олимпиада йўлланмалари учун гиламга чиқишади.

Мусобақада эркин кураш бўйича 2, юнон-рум курашида 1 ва аёллар курашида 6 нафар вакилимиз Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боришади. Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда фақат финалга йўл олган спортчиларгина Токио-2020 лицензияларига эга бўлишади. Ҳозирда делегациямиз ҳисобида спорт курашлари бўйича 8 та йўлланма мавжуд (4 тадан эркин ва юнон-рум кураши).
Жамоамизнинг мусобақада иштирок этувчи таркиби қуйидагича:

Эркин кураш:
-65 кг: Ильяс Бекбулатов
-125 кг: Дилмуҳаммад Нурмуҳамедов

Юнон-рум кураши:
-67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев

Аёллар кураши:
-50 кг: Даулатбике Яхшимуратова
-53 кг: Шоҳида Аҳмедова
-57 кг: Севара Эшмуратова
-62 кг: Набира Эсенбаева
-68 кг: Светлана Оқназарова
-76 кг: Шаҳрибону Эллиева

Text to speech